Аёллар футболи: Ўзбекистон термаси “Бунёдкор”ни мағлуб этди (фото)
Бугун “Бунёдкор” академияси стадионида футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси “Бунёдкор” клуби билан ўртоқлик ўйинини ўтказди.
Биринчи бўлимда томонлар ўз дарвозалар дахлсизлигии сақлаб қолган бўлса, иккинчи бўлимнинг 73-дақиқасида Азиза Эрматова “қалдирғочлар”ни олдинга олиб чиқди. 80-дақиқада эса терма жамоа аъзоси Лианна Норбекова ҳисобни тенглаштирган бўлса, 88-дақиқада Феруза Турдибоева ўз номини таблога ёздириб, якуний натижани ўрнатди. 2:1.
Ўртоқлик учрашуви, Аёллар футболи
Ўзбекистон – “Бунёдкор” – 2 : 1 (0 : 0, 2 : 1)
Голлар: Лианна Норбекова 80, Феруза Турдибоева 88 - Азиза Эрматова 73.
Фикрлар