Аёллар ўртасида U-19 Осиё чемпионатига қуръа ташланди

 

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳридаги ОФК штаб-квартирасида бугун, 28 апрель куни аёллар ўртасидаги  U-19 Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Осиё чемпионатида жами 8 мамлакат терма жамоаси 2 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон U-19 қизлар термаси Хитой, КХДР ҳамда Таиланд терма жамоалари билан “A” гуруҳидан жой олди. Мусобақанинг “B” гуруҳида Япония, Жанубий Корея, Австралия ҳамда Вьетнам термалари ўзаро куч синашадиган бўлди.

Осиё чемпионати шу йилнинг 14–28 октябрь кунлари Хитойда бўлиб ўтади.  Мусобақа регламентига кўра, гуруҳларда 1–2 ўринларни эгаллаган жамоалар ярим финалга чиқади.

Турнир якунида 1–3 ўринларни банд қилган терма жамоалар 2018 йили Францияда бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги U-20 Жаҳон чемпионатига йўл олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!