Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичига қуръа ташланди

 

Иорданиянинг Амман шаҳрида 21 январь куни аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда ЎФФ матбуот хизмати. 

Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси “B” гуруҳидан жой олди. Мазкур гуруҳда терма жамоа Жанубий Корея, Гонконг, Ҳиндистон ва КХДР аёллар термасига қарши баҳс олиб боради.  

“B” гуруҳи учрашувлари 3–11 апрель кунлари КХДРда бўлиб ўтади. Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг ўйин тақвими қуйидагича:

3 апрель. Ўзбекистон – Гонконг

7 апрель. Ўзбекистон – Ҳиндистон

9 апрель. Ўзбекистон – КХДР

11 апрель. Ўзбекистон – Жанубий Корея

Регламентга кўра, фақатгина гуруҳ босқичида зафар қучган терма жамоа Осиё Кубоги–2018 турнирининг финал босқичига йўлланма олади. Ўз гуруҳида ғалаба қозонган терма жамоалар Япония, Австралия, Хитой (Осиё чемпионати–2014 якунига кўра энг юқори рейтингга эга бўлган жамоалар) ҳамда Иордания (турнир мезбони)га қўшилади.

Шу тариқа, 2018 йилнинг 7–22 апрель кунлари бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичида жами 8 терма жамоа иштирок этади. Финал босқичида энг яхши натижани қайд этиган беш терма жамоа Францияда июнь/июль ойларида бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги ЖЧ–2019 мусобақасига йўлланма олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!