Айтсак ишонмайсиз. 2-турда энг кўп ва энг кам мухлис Тошкентда!

Хабарингиз бор, 8-10 март кунлари Суперлига-2018 иккинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди. Беллашувларнинг натижалари билан сиз сайтимиз орқали танишиб боргансиз, албатта.

Сенсация! 1-турда фарғоналиклар етакчи, "Пахтакор" мухлислари иккинчи, бухороликлар эса...

Биз энди мазкур баҳсларга қанча мухлис келгани борасида маълумотлар берамиз.

Иккинчи турда мамлакатимизнинг 6 стадионига жами 57894 одам келди. Бу бир ўйинга ўртача 9649ни ташкил қилади.

Энг кўп мухлис Тошкентдаги “Бунёдкор” – “Пахтакор” қарама-қаршилигини кузатди. Ушбу баҳсни “Бунёдкор” ўйингоҳида 20186 ишқибоз шоҳидига айланди.

Турнинг яна бир марказий беллашуви “Насаф” – “Бухоро” учрашувига 10386 томошабин ташриф буюрди. Энг кам мухлис “Локомотив” – “Металлург” ўйинига тўғри келди - 3188.

Қуйида Суперлиганинг иккинчи турига келган энг кўп мухлислар кетма-кетлиги билан танишишингиз мумкин:

“Бунёдкор” – “Пахтакор” 1:0. 20186 томошабин

“Насаф” – “Бухоро” 3:1. 10386 томошабин

“Сўғдиёна” – “Нефтчи” 0:0. 8512 томошабин

АГМК – “Навбаҳор” 1:2. 8320 томошабин

“Қўқон-1912” – “Қизилқум” 2:0. 7302 томошабин

“Локомотив” – “Металлург” 1:1. 3188 томошабин

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!