Азар, Куртуа ва яна 7 нафар футболчи мавсум якунлангач “Челси”ни тарк этиши мумкин

Лондоннинг “Челси” клубини ёзги трансферлар даврида 9 нафар футболчи тарк этиши мумкин.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра агар “аристократлар” мавсум якунларига кўра Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олишмаса, Эден Азар ва Тибо Куртуа “Челси” билан амалдаги шартномасини узайтиришмайди.

Бундан ташқари Сеск Фабрегас, Педро, Давид Луиз, Гари Кэйхилл ва Оливье Жирулар ҳам бошқа жамоага ўтиб кетиши мумкин. Шунингдек мавсумни бошқа жамоаларда ижара асосида ўтказаётган Курт Зума ҳамда Миши Бачуайилар тақдирини жамоанинг янги бош мураббийи ҳал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!