Азар "Арсенал"га ўтиши мумкин


Менхенгладбахнинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Торган Азар фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Jeunes Footeux нашри тарқатган хабарга кўра, бельгиялик ярим ҳимоячига Лондоннинг “Арсенал” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. “Тўпчилар” устози Арсен Венгер ёзда 24 ёшли иқтидорли футболчини ўз жамоасида кўришни истаётир.

Эслатиб ўтамиз, Торганнинг укаси Эден Азар “Челси” шарафини ҳимоя қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!