Азар "Челси" турнир жадвалида "Манчестер Сити"ни ортда қолдиришига ишонмоқда

19 ноябрь,2017, 15:10 259

Азар

Лондоннинг “Челси” клуби етакчиларидан бири ҳисобланган Эден Азар “аристократлар” чемпионлик пойгасида “Манчестер Сити”ни ортда қолдиришига ишонмоқда.

“Манчестер Сити” кўп ютяпти, лекин биз орадаги фарқни йўққа чиқаришни истаймиз. Ўтган мавсум биз 13та турда кетма-кет ғалаба қозонганмиз, нега энди бу қайтарилмаслиги керак? Биз бунга ҳаракат қиламиз”, - дейди бельгиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Англиянинг амалдаги чемпиони ўтган 12та турдан сўнг пешқадам “шаҳарликлар”дан 9 очко ортда қолмоқда.