Азар “Челси”да бахтли

Англиянинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар Лондон клубида тўп сураётганидан бахтли эканлигини айтиб ўтди.

“Челси”да ўзимни яхши хис этмоқдаман. Мен жаҳондаги энг яхши жамоаларнинг бирида тўп сураман ва бу ерда бир неча йил қолишни истайман. Мен барчасидан қониқмоқдаман. Менинг баҳтиёрлигимни майдондаги ҳаракатларим орқали билишингиз мумкин.

Нима бўлганда ҳам, келгуси йили ЕЧЛда ўйнаймиз. Қолаверса, АПЛда чемпионликни ҳимоя этишимиз лозим. Бу қийин иш. Бироқ мухлислар биздан айнан шуни кутишмоқда. Ҳозир эса айни таътил ҳақида ўйлайдиган вақт”, – деб Азарнинг сўзларини келтириб ўтди Мirror нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!