Азар “Челси”нинг энг ҳазилкаш футболчиси ким эканлигини айтди

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар “аристократлар” сафидаги энг ҳазилкаш футболчи ким эканлигини айтиб  ўтди.

“Жамоамиздаги энг ҳазилкаш футболчи бу Давид Луисдир. У доимо  табассум қилади ва бизнинг кайфиятимизни кўтаради. Албатта, бундан инсон борлиги яхши. У жуда ҳам ғаройиб йигит”, – деб айтиб ўтди Азар.

Маълумот учун, Луис бу мавсум АПЛда 8 та баҳсда майдонга тушди  ва 1 та гол киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!