Азар "Реал"га кетса ундан ҳеч ким ҳафа бўлмайди

15 март,2017, 10:40 647

Азар

 

Ёзнинг энг қайноқ трансферларидан бири Испания чемпионати етакчиси "Реал" ва Англия премьер-лигаси пешқадами "Челси" ўртасида бўлиши кутилмоқда. Мадридликлар "Челси" ярим ҳимоячиси Эден Азарни олиш учун Лондонга сўров жўнатган.

Бунга "Челси" тўпурари Диего Коста ўз муносабатини билдирди.

- Азар "Реал"га ўтиб кетса уни ҳеч ким айбламайди, - деди Диего Коста. - "Барселона" ва "Реал" доим уни кузатиб келади. Чунки Азар зўр ўйинчи. У "Челси"да бахтиёр. Лекин буюк клублар чақирганида бориш масаласини ўйлаб кўриш керак.

Зинедин Зидан ёзда "Реал" таркибининг асосий қисмини янгилашни мақсад қилган.

SPORTS.uz