Азар ва Терри “Челси”да қоладиган бўлди

1 апрель,2017, 11:15 461

Азар ва Терри “Челси”да қоладиган бўлди


Ярим ҳимоячи Эден Азар ва ҳимоячи Жон Терри “Челси”да қолади ва томонлар амалдаги шартномани узайтиради. Бу ҳақда инглиз ОАВ нашрлари маълум қилган.

talkSPORT нашрининг ёзишича, иккала футболчи ҳам клуб билан янги шартнома имзолайди. Аввалроқ Мадриднинг “Реал” клуби Азар учун 100 миллион фунт беришга тайёрлигини маълум қилган, аммо лондонликлар устози Антонио Конте бу трансферни тақиқлаб қўйди.

Terry

Азарнинг ўзи ҳам жамоада қолишни истамоқда. Янги келишу4в бўйича у ҳафтасига 300 000 фунт ишлаб топади. 36 ёшли Терри эса бир мавсум қолади ва унинг учун жамоадаги 20-мавсум бўлади.