Азиз Абдуғофуров Аргентинанинг энг зўр боксчисига қарши жанг қилади

1 март, 10:35 950

Азиз Абдуғофуров Аргентинанинг энг зўр боксчисига қарши жанг қилади

 

 

Профессионал боксда муваффақиятли иштирок этаётган Азизбек Абдуғофуров 25 март куни Сингапурда олтинчи жангини ўтказади.

Азизбек Абдуғофуровга бу гал ҳам кучли рақиб - профессионал бокс бўйича Аргентина чемпиони, WBC ва IBF йўналишлари бўйича Лотин Америкаси чемпиони, ўз вазн тоифасида Аргентинанинг биринчи рақамли боксчиси Мартин Фидел Риос рақиблик қилади.

Аргентиналик боксчи ўз фаолиятини 2012 йилда бошлаган жами 35 та жанг ўтказган. Риос шу кунгача 21 та жангда зафар қучган, 11 марта рақибларини нокаутга учратган ва тўртта учрашувда дуранг қайд этган.

Азизбек Абдуғофуров эса профессионал боксчилик фаолиятини ўтган йили бошлади ва бирданига профрингда ўндан зиёд ғалаба қозонган тажрибали боксчилар билан куч синашди. Кетма кет нокаутли ғалабалар ҳамюртимизга қисқа фурсатда чемпионлик жангларини ўтказиш имконини берди.

Азизбек ўтган йилнинг ёзида енгилмас нокаутчи Чалоемпорн Саватсукни (17-0-0, 13 КО) нокаут қилиб, WBC йўналиши бўйича Asian Boxing Council middleweight title - Осиё чемпионлик камарини қўлга киритди.

Азизбек Абдуғофуров бир неча кун муқаддам бу совринини собиқ жаҳон чемпиони таиландлик Сиримонгкол Эамтуамдан (91-0-3, 57 КО) муносиб ҳимоя қилди.

Азизбек Абдуғофуров ва Мартин Фидел Риос ўртасидаги беллашув 10 раундлик рейтинг жанги бўлади.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.