Азиз Асимов Жиззахдаги ўйинни бошқаради

 

14 июнь куни олий лигада 13-тур учрашувларига старт берилади. “Навбаҳор” навбатдаги турда Жиззахда “Сўғдиёна” жамоаси меҳмони бўлади.

ПФЛ бугун 13-турдан ўрин олган ўйинларни бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра Жиззахдаги баҳсни Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Асимовга қанотларда Алишер Усманов ва Тимур Гайнулинлар ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам вазифасини Наим Қосимов бажаради.

Жиззахдаги учрашувни Алишер Абдуллаев назоратчи сифатида, Роман Черников эса ПФЛ вакили сифатида кузатиб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!