Азиз Асимов ОФК Кубоги учрашувини бошқаради

 

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Азиз Асимов ОФК Кубоги турнири “B” гуруҳи 3-туридан ўрин олган “Ал-Ваҳда” (Сурия) – “Эйр Форс” (Ироқ) учрашувига бош ҳакам этиб тайинланди.

Азиз Асимовга қанотларда Руслан Серазетдинов ва Андрей Цапенко ёрдам беради. Захира ҳаками – Дмитрий Пислегин. Учрашувга комиссар этиб ҳиндистонлик Руфус Принц тайинланди. Ҳакамлар назоратчиси вазифаси Викраматунга Нималга юклатилди.

Сурия клуби мазкур беллашувнинг номинал мезбони бўлгани ва мамлакатда сиёсий ҳолат барқарор бўлмагани учун ўйин нейтрал ҳудуд – Ливанда бўлиб ўтади. Учрашув 14 март куни ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!