Азиз Асимов Осиё Кубоги–2019 саралаш босқичи учрашувида ишлайди

 

Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) Осиё Кубоги–2019 турнирига саралаш босқичи “B” гуруҳи 3-туридан ўрин олган КХДР – Ливан учрашувларига расмийларни тайинлади.

Унга кўра, ўзбекистонлик ФИФА рефериси Азиз Асимов мазкур ўйинда бош ҳакам бўлиб ишлайди. Алишер Усмонов ва Тимур Гайнуллин қанот ҳакамлари вазифасини бажаради. Захира ҳаками – Шерзод Қосимов.

Ўйин комиссари – ҳиндистонлик Руфус Принц. Ҳакамлар назоратчиси вазифаси Гонконг вакили Лам Чи Хога юклатилди. Эронлик Шаҳин Раҳмони хавфсизлик офицери этиб тайинланди.

Маълумот учун, КХДР – Ливан учрашуви 5 сентябрь куни КХДР пойтахти Пхеньян шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!