Азиз Асимов Осиё Кубоги–2019 турнирига саралаш учрашувида ишлайди

17 март, 11:52 301

Азиз Асимов Осиё Кубоги–2019 турнирига саралаш учрашувида ишлайди

 

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Азиз Асимов Мальдив ороллари ва Фаластин ўртасидаги Осиё Кубоги–2019 турнирига саралаш босқичи “D” гуруҳи 1-туридан ўрин олган учрашувга бош ҳакам этиб тайинланди.

Азиз Асимовга қанотларда Руслан Серазетдинов ва Андрей Цапенко ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифаси туркманистонлик Алибек Сапаевга топширилди.

Мальдив ороллари мезбонлик қиладиган мазкур учрашув 28 март куни мамлакат пойтахти Мале шаҳрида бўлиб ўтади.