Азиз Ибрагимов “Бухоро”нинг Тошкентдаги йиғинига қўшилди

 

“Бухоро” клуби етакчиси Азиз Ибрагимов таътилдан фойдаланиб Чехияга жўнаб кетган эди.

Маълум бўлишича, тажрибали футболчи бугундан “Бухоро”нинг Тошкентдаги йиғинига келиб қўшилди.  

Қолаверса, Азиз Ибрагимов бухороликларнинг бугун “қалдирғочлар” академияси майдонида бўлиб ўтган “Бунёдкор”нинг ўринбосарлар жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этди.

Шунингдек, Саламат Қутибоев, Руслан Мельзиддинов, Санъат Шихов, Баҳодир Пардаев ва Александр Мерзляков каби футболчилар ҳам "Бухоро" билан бирга. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!