Азиз Ибрагимов Латвия чемпионатида…

Бугун Латвия чемпионатида 16-тур ўйинларига старт берилди. Ҳамюртимиз Азиз Ибрагимов фаолият олиб борадиган “Спартакс” клуби сафарда “Метта/ЛУ” клубига қарши баҳс олоб борди.

Ҳамюртимиз қайдномага ҳам киритилмаган ушбу ўйинда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Қайд этиш жоиз, Азиз ЕЧЛ иккинчи саралаш босқичида Қозоғистоннинг “Астана” клубига қарши кечган ҳар иккала баҳсда майдонга тушган эди.

Маълумот учун, “Спартакс” Латвия чемпионатида 25 очко билан пешқадамликни сақлаб турибди.

Латвия чемпионати. 16-тур

“Метта/ЛУ” – “Спартакс” 2:0

Голлар: Стуглис(44), Козлов(57).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!