Азиз Ибрагимов Латвия чемпиони!

Бугун Латвия чемпионатида 27-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Азиз Ибрагимов тўп сурадиган “Спартакс” жамоаси ўз майдонида “Лиепая”ни қабул қилди.

Ушбу ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалабага эришди ва расман Латвия чемпионлигини қўлга киритишди. Ибрагимов ушбу ўйинда 90 дақиқа тўп сурди.

Эслатиб ўтамиз, Азиз июль ойида юрамалаликлар сафига кўчиб ўтган эди. Шу даврга қадар ҳамюртимиз "Спартакс" сафида 14 баҳсда майдонга тушди.

Латвия чемпионати. 27-тур

“Спартакс” – “Лиепая” 2:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!