Азиз Ибрагимов ва унинг жамоасига ЕЧЛда омад етишмади

Ҳозиргина Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ЕЧЛ иккинчи саралаш босқичи доирасида “Астана” хамда Латвиянинг “Спартакс Юрмала” жамоалари ўртасидаги баҳс якунига етди.

Мазкур ўйинда 1:1 ҳисобида қатд этилди. Латвиядаги илк баҳсда 1:0 ҳисобида қозоқлар ғалаба қозонгани сабаб кейинги босқич йўлланмасига айнан “Астана” жамоаси эришди.

Яхши биласиз, “Спартакс” жамоаси сафида ҳамюртимиз Азиз Ибрагимов тўп суради. У бугунги ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва майдонда тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Шу тариқа, Азиз ва унинг жамоасига бироз омад етишмади ва турнирдаги юришини якунлади.

ЕЧЛ. 2-саралаш босқичи. Жавоб ўйини

“Астана” (Қозоғистон) – “Спартакс Юрмала” (Латвия) 1:1

Голлар: Твумаси(59) – Варданьянс(72).

Биринчи ўйин: 1–0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!