Азиз ва Қудратнинг рақибни қулатган қудратли зарбалари (видео)

1 март, 21:00 670

Азиз ва Қудратнинг рақибни қулатган қудратли зарбалари (видео)


Профессионал бокс бўйича мамлакатимизнинг икки етакчи боксчиси - Азизбек Абдуғофуров ва Қудратилло Абдуқаҳҳоров 10 февраль куни ўзларининг навбатдаги ғалабаларини қўлга киритган эди.

Сингапурда ташкил этилган ўша профессионал бокс кечасининг асосий жангида Азизбек Абдуғофуров (5-0-0, 4 КО) WBC йўналиши бўйича Asian Boxing Council middleweight title - Осиё чемпионлик камарини таиландлик Сиримонгкол Эамтуамдан (91-0-2, 57 КО) ҳимоя қилди.

Қудратилло Абдуқаҳҳоров (10-0-0, 7 КО) эса Танзания рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган Universal Boxing Organization (UBO) - Универсал бокс ташкилоти йўналиши бўйича Африка чемпиони Идд Пиаларини (17-3-0, 12 КО) нокаутга учратди.

Икки енгилмас боксчимизга устозлик қилаётган тажрибали мураббий Илгар Алиев SPORTS.uz ахборот порталига Сингапурдаги жангдан тайёрланган ажойиб видеороликни тақдим этди.

SPORTS.uz ахборот портали ана шу видеороликни эътиборингизга ҳавола қилади.