Азизбек Турғунбоев “Нефтчи” – “Навбаҳор” учрашувини ўтказиб юборади

 

Бир неча кун олдин олий лига доирасида “Навбаҳор” ўз майдонида “Қизилқум”ни қабул қилиб 3:2 ҳисобида зафар қучди. Мазкур беллашувда Азизбек Турғунбоев наманганликларга ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланганди.

Қолаверса, “лочинлар” аъзоси гол ургандан кейин футболкасини ечгани учун огоҳлантирилганди. Шу тариқа, Азизбек Турғунбоевнинг сариқ карточкалари сони тўрттага етди.

Энди футболчи навбатдаги турни ўтказиб юборади. 18-турда “Навбаҳор” сафарда “Нефтчи” билан куч синашади.    

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!