Азизбек мағлубиятни унутган чемпионни қандай енгди? (фото ва видео)

  • 13 февраль, 2017, 08:55
  • 0
  • Бокс
 

Сингапурда ташкил этилган профессионал бокс кечасининг асосий жангида Азизбек Абдуғофуров (5-0-0, 4 КО) WBC йўналиши бўйича Asian Boxing Council middleweight title - Осиё чемпионлик камарини таиландлик Сиримонгкол Эамтуамдан (91-0-3, 57 КО) ҳимоя қилди.

Азизбек Абдуғофуров жанг давомида рақибига бир неча маротаба ўта кучли зарбаларини йўллашга муваффақ бўлди. Бироқ, Сиримонгкол Эамтуам ҳам бежизга ўз вақтида жаҳон чемпиони бўлмагани ва 15 йилдан буён мағлубиятга учрамай келаётганини кўрсата олди. Таиландлик боксчи ҳамюртимизнинг бир неча залворли зарбаларидан рингга қулаган бўлса-да, яна оёққа туриш учун ўзида куч топа олди.

Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси эса фаолиятида илк маротаба 12 раунд жанг қилди. Мутахассисларнинг айтишича, бунгача тезкор ғалабага кўникиб қолган Азизбек Абдуғофуров таиландлик боксчини енгиш учун анча тер тўкишга мажбур бўлган экан.

Нима бўлган тақдирда ҳам ҳамюртимиз ўзининг дастлабки унвонини муносиб ҳимо қилди. Азизбек Абдуғофуров ва Сиримонгкол Эамтуам жангига оид фото ва видео лавҳаларни томоша қилинг:

SPORTS.uz ахборот портали Азизбек Абдуғофуровга навбатдаги жангларида ҳам ёрқин ғалабалар тилайди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!