БАА. Шукуровнинг жамоаси мавсумни ғалаба билан тугатди ва…

Бугун БАА Про-лигасида 22-тур ўйинлари старт олди. Отабек Шукуров фаолият олиб борадиган “Шаржа” жамоаси ўз майдонида “”Дибба Ал-Фужайра”ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Азиз Ҳайдаров тўп тепадиган “Ажман” эса “Хатта” меҳмони бўлиб 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Ҳар иккала ҳамюртимиз ўйинни асосий таркибда бошлашди ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнашди.

“Шаржа” ўз очколари сонини 29 тага етказиб олди ва турнир жадвалида 6-поғонага кўтарилиб олди. “Ажман” эса мавсумни 26 очко билан 8-ўринда якунлади.

БАА Про-лигаси. 22-тур

“Шаржа” – “Дибба Ал-Фужайра” 2:1

“Хатта” – “Ажман” 1:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!