БАА терма жамоасига италиялик машҳур мутахассис бош мураббий этиб тайинланди

Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Энди қитъадошларимизга “Милан” ҳамда “Ювентус” клубларидаги фаолияти билан машҳур бўлган  Альберто Заккерони бошчилик қиладиган бўлди.

Амирликлар футбол федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича италиялик мутахассис БАА терма жамоаси билан 2019 йилга қадар имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, Заккеронининг сўнгги иш жойи Хитойнинг "Бейцзин Гоань" клуби бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!