БААда Ўзбекистон билан ўйнайдиган Грузия термасининг таркиби эълон қилинди

 

Грузия терма жамоаси бош мураббийи – словакиялик мутахассис Владимир Вайсс БААдаги йиғинда иштирок этадиган футболчилар таркибини эълон қилди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати маълум қилди. 

Грузия терма жамоаси йиғин доирасида Ўзбекистон миллий термаси билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Мазкур учрашув 23 январь куни бўлиб ўтади.

Қуйида Грузия терма жамоасининг БААдаги йиғинига жалб этилган футболчилар билан танишиш мумкин.

Дарвозабонлар: Роин Квасхавадзе (“Торпедо”, Кутаиси), Омар Мигинеишвили (“Самтредиа”, Самтредиа), Ото Гошадзе (“Авчала”, Тбилиси).

Ҳимоячилар: Торнике Григалашвили (“Чихура”, Сачхере), Фёдор Григалашвили (“Авчала”, Тбилиси), Давид Хочолава (“Черноморец”, Одесса, Украина), Гиорги Рехвиашвили (“Локомотив”, Тбилиси), Лаша Шергелашвили (“Рига”, Латвия), Уча Лобжанидзе (“Атирау”, Қозоғистон), Георг Кимадзе (“Торпедо”, Кутаиси).

Ярим ҳимоячилар: Теймураз Шония (“Динамо”, Батуми), Георг Гануграва (“Чихура”, Сачхере), Олег Форман (“Торпедо”, Кутаиси), Отар Китеишвили (“Динамо”, Тбилиси), Бачана Арабули (“Динамо”, Тбилиси), Георг Хараишвили (“Авчала”, Тбилиси), Бека Тугуши (“Торпедо”, Кутаиси), Саба Лобжанидзе (“Динамо”, Тбилиси), Георг Папунашвили (“Динамо”, Тбилиси).

Ҳужумчилар: Владимир Двалишвили (“Атирау”, Қозоғистон), Буду Зивзивадзе (“Самтредиа”, Самтредиа).

БААдаги йиғин доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Грузиядан ташқари Дания U-23 билан ҳам ўртоқлик учрашув ўтказади. Ушбу беллашув 22 январь куни Тошкент вақти билан 17:00 да старт олиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян терма жамоамизнинг БААдаги йиғинига борадиган таркибини бугун эълон қилиши керак

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!