БААда ўйин вақтида майдонга машина кириб келди (видео)

БААда “Ал-Жазира” (U-19) ҳамда “Шабаб Ал-Ахли” жамоалари ўртасидаги баҳсда ноодатий ҳолат рўй берди.

Ушбу ўйинда оқ рангли автомобил майдон ортидан марказга қадар келди ва айланиб, кетди. Автомобил майдонга чиқиб келган вақтда эса ҳакам ўйинни тўҳтатиб турди.

Sharjah Sports TV берган хабарга кўра, ушбу “шоввоз” “Ал-Жазира” мухлиси бўлган. Ушбу ҳолат юзасидан “Ал-Жазира”га 11,5 минг евро жарима солинди.

Ушбу ҳавола орқали мазкур ҳолат акс этган видеони томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!