BBC журналисти: “Манчестер Сити” Обамеянгга қизиқмаяпти

20 июнь, 17:55 175

BBC журналисти: “Манчестер Сити” Обамеянгга қизиқмаяпти

 

BBC журналисти Саймон Стоун “Манчестер Сити” борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда журналист ўзининг твиттердаги саҳифасида ёзиб қолдирган.  

- “Манчестер Сити” Обамеянгга қизиқиш билдирмаяпти. Бу “шаҳарликлар”нинг трансфер режаларида йўқ. У айни пайтда “Боруссия Д” шарафини ҳимоя қилмоқда, - дейди журналист.  

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, “Манчестер Сити” ушбу ҳужумчини қўшиб олиш учун яқин кунларда музокараларни бошлаши тўғрисида хабарлар тарқалганди.