BBC триосининг машиналари MSNникидан қимматроқ

5 декабрь, 14:45 1449

Испаниянинг машхур Marca нашри журналистлари дунёдаги энг кучли ҳужум триолари ҳисобланган “Барселона” ва “Реал” футболчиларининг умумий автомобиллари сони ва уларга тўланадиган йиллик суғурта нархларини ҳисоблаб чиқишди. Маълум бўлишича BBC (Бэйл-Бензема-Роналду) триосининг машиналари ва унга тўланадиган суғурта бадаллари MSN (Месси-Суарес-Неймар)никидан қимматроқ.

Аниқроғи, BBCнинг барча автомобиллари нархи умумий ҳисобда 15 миллион еврони, уларга йиллик суғурта тўлови эса 290 минг еврони ташкил этади. MSN триоси эса барча автомобиллари учун бор йўғи йиллик 90 минг евро суғурта тўловини амалга оширади.

Қуйида дунёдаги энг кучли ҳужум чизиғи вакилларининг “тойчоқлари” билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Криштиану Роналду: Bugatti Veyron, Koenigsegg CCX, McLaren MP4-12C, Ferrari, Mercedes, Porshce, Rolls Royce ва Audi RS 6.

Карим Бензема: Audi RS 6, Bugatti Veyron, Ferrari 458 Spider, 599 GTO, Berlinetta F12, Lamborghini Aventador, Mercedes, Rolls Royce Phantom.

Гарет Бэйл: Audi Q7, Mercedes G Class, Range Rover ва оилавий SUV Sports автомобили.

Неймар гаражида 10тадан кам бўлмаган автомобилни сақлайди ва улар учун йилига 35 минг евро суғурта бадали тўлайди.

Лионель Месси: Q7 Audi, Lexus LX 570, Range Rover Evoque ва Audi Q5.

Луис Суарес: Cadillac Escalade, Black Edition BMW X5, Range Rover Evoque, Audi Q5 ва Audi Q7.