BMW турнирини ларзага солган теннисчи ким?

 

Германиянинг Мюнхен шаҳрида эркаклар ўртасида теннис бўйича "BMW Open - 2017" турнири финалчилари аниқланди.

Мукофот жамғармаси 524 867 АҚШ доллари бўлган ушбу мусобақада кутилмаган натижа қайд этилди. Ғолибга BMW автомобили бериладиган мусобақани саралашдан бошлаган аргентиналик Гидо Пелья ҳақиқий кашфиёт бўлди.

У финалгача бўлган ўйинларда германиялик Седрик-Марсель Штебе, италиялик Фабио Фоньини, аргентиналик Орасио Себальос ва Жанубий Корея вакили Чхун Хён устидан зафар қучди.

Энди Гидо бош соврин учун мезбонлар вакили Александр Зверев билан рақобатлашади. Аргентиналик теннисчи бунгача АТР таснифидаги бирорта турнирда ғолиб чиқмаган.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!