BREAKING! Равшан Эрматов 2-турнинг марказий ўйинини бошқаради

ЖЧ-2018 2-туридан ўрин олган Аргентина - Хорватия ўйинида ишлайдиган ҳакамлар  номини маълум бўлди.

Қувонарлиси, ушбу ўйин Равшан Эрматов бошлиқ ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди.

Унга қанотларда ҳамюртларимиз Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жамшид Саидовлар ёрдамлашади.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов 2010 ва 2014 йилги Жаҳон чемпионатларида жами 9та ўйинни бошқарган ҳолда, рекорд соҳиби бўлиб турибди.

Маълумот учун, Аргентина - Хорватия ўйини 21 июнь куни Тошкент вақти билан соат 23.00 да старт олади.

Манба: SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!