Бабош меҳмондўстлик қилмади

 

Венгриянинг Будапешт шаҳрида теннис бўйича ўтказилган "Hungarian Ladies Open - 2017" халқаро турнири якунланди.

Мукофот жамғармаси 226 750 АҚШ доллари бўлган мусобақада мезбонлар вакиласи Тимеа Бабош ҳеч қайси рақибасини аяб ўтирмади. Аксинча, Тимеа  Бабош ўзига рўбарў бўлган туркиялик Ипек Сойлуни 6:3, 6:2, франциялик Осеан Доденни 6:4, 2:6, 6:1, германиялик Юлия Гёргесни 7:5, 6:1 ҳисобида енгиб, финалга чиқди.

Тимеа Бабош бош соврин учун ўтказилган финал баҳсида иккинчи рақамда сараланган чехиялик Люси Шафаржова билан рақобатлашди. Ҳал қилувчи учрашувнинг биринчи сетида рақибасига 6:7 ҳисобида имкониятни бой берган мезбон теннисчи кейинги партияларда 6:4, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди ва бош совринни Венгрияда олиб қолди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!