Бадиий гимнастикачиларимиз FIG World Challenge Cup 2017 турнирида иштирок этишди

7 август, 13:00 228

Ўхшаш хабарлар

Бадиий гимнастикачиларимиз FIG World Challenge Cup 2017 турнирида иштирок этишди

Белоруссия пойтахти Минск шаҳрида 4-6 август кунлари бадиий гимнастика бўйича FIG World Challenge Cup 2017 турнири ўтказилди.

Ушбу мусобақада ҳамюртларимиздан Анастасия Сердюкова ва Сабина Токенбоевалар иштирок этишди. Қизғин кечган баҳсларда ҳамюртларимиздан Сердюкова булавкада бажариладиган машқларда финал босқичига қадар чиқиб, 16,85 баллни қўлга киритган ҳолда, 8-ўринни эгаллаган бўлса, жамовий баҳсларда қизларимиз тўп ва арқонда бажариладиган машқларда 15 балл  билан саккизинчи,  5 ҳалқа билан бажариладиган машқларда 15,65 балл билан еттинчи ўринни қўлга киритишди.

Демак ҳамюртлармизнинг мусобақада кўрсатган натижалари қуйидагича:

World Challenge Cup, Минск:

Гуруҳ машқлари:

3 тўп+ 2 арқон - 8-ўрин

5 ҳалқада - 7 ўрин

Яккалик машқлари:

Ҳалқа - Сердюкова А. – 11-ўрин, Ташкенбаева С. – 16-ўрин

Тўп - Сердюкова А. – 11-ўрин, Ташкенбаева С. - 14-ўрин

Булава - Сердюкова А. – 7-ўрин, Ташкенбаева С. - 14-ўрин

Тасма - Сердюкова А. – 13-ўрин, Ташкенбаева С. - 18-ўрин