Баҳодир Бакиев Россияда ғалабага эришди

Бугун Россиянинг Иркутск шаҳридаги “Труд” спорт саройида аралаш жанг санъталари бўйича BFC1 турнири ташкил этилди.

Турнирда 10 та профессионал жанг ўтказилди. Унда Мўғилистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистондан спортчилар иштирок этишди.

ММА қоидалари жанглари бўйича ўтказилган турнирда жанговар самбо бўйича халқаро спорт устаси – ўзбекистонлик Баҳодир Бакиев қирғизистонлик Бакит Тўйчиевга қарши рингга чиқди  ва рақиби устидан ғалабага эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!