Баҳодир Жалолов рақибини икки дақиқага қолмай таслим этди

5 май,2017, 19:45 1078

Баҳодир Жалолов рақибини икки дақиқага қолмай таслим этди

Супер оғир вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Баҳодир Жалолов Бокс бўйича Осиё чемпионатида енгилмас боксчи эканлигини яна бир бор исботлади.

Сурия вакили Муҳаммад Мулаесга қарши рингга кўтарилган боксчимиз ўзининг даҳшатли зарбалари билан рақибни қийин аҳволга солиб қўйди. Икки дақиқа ҳам давом этмаган жангда ҳамюртимиз муддатидан аввал ғалабани қўлга киритди ва финалга йўл олди.

 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.