Баҳодир Жалолов рақибини учинчи раундда қулатди

Профессионал боксда фаолиятини бошлаган Баҳодир Жалолов Нью-Йоркдаги “Foxwoods Casino” аренасида рингга кўтарилди.

Бокс бўйича “Uzbek Tigers” жамоаси аъзоси Баҳодир Жалолов профессионал рингдаги илк жангини мексикалик Хьюго Трухильога (4-0-1, КО2) қарши ўтказиб, учинчи раундида рақибини нокаутга учратди.

Ушбу жангдан сўнг, Баҳодир Жалолов Sports.uz интернет портлига берган интервьюсида шундай деди:

– Ўйлайманки, бу ғалаба мен учун профессионал боксдаги сўнггиси бўлмайди. Келгуси жангларимда ҳам юқори натижаларни қўлга киритаман. Бугунги жанг яхши ўтди, Хьюго ажойиб боксчи ва у билан ўтадиган жанглар доимо барча учун оғир ўтган. Халқимизнинг ва яқинларимнинг қўллаб-қувватлагани ва уларнинг дуолари сабаб мен бугун зафар қучдим, – дейди Баҳодир Жалолов.

Sports.uz

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!