Баҳодир Насимов “Ансан Гринерс”да 10-рақамда тўп тепади

 

Хабарингиз бор, бир неча кун олдин “Бунёдкор”нинг собиқ футболчиси Баҳодир Насимов Жанубий Кореянинг “Ансан Гринерс” клуби билан шартнома имзолаганди.

Бугун клуб 32 футболчидан иборат рўйхатни тақдим этди. Унга кўра ҳамюртимиз Жанубий Корея биринчи лигасида янги мавсумда 10-рақамда тўп тепадиган бўлди.

Шуни ҳам қайд этиб ўтиш керакки, ушбу клубда жами 4 нафар легионер фаолият олиб бормоқда. Улар Баҳодир Насимов, Виллиам Энрике, Рауль Таррагона ва Лука Ротковичдир.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!