Баҳодир Насимов: Ютишимизга ишонаяпман, Корея олдингидек кучли эмас

 

Ўзбекистон — Жанубий Корея ўртасидаги учрашувдан олдин терма жамоамизнинг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда Жанубий Корея чемпионатида фаолият олиб бораётган Баҳодир Насимовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Бугунги жуда муҳим ўйин олдидан миллий терма жамоамизга ишонаяпман. Менда шундай ҳиссиёт борки, бугун ғалаба қозониб, айнан мана шу сафар Жаҳон Чемпионатига чиқадигандекмиз. Бундай ўйинларда футболчиларнинг ўзи ҳам ҳар томонлама тайёр бўлади. Омад биз томонда бўлишига ишонаман. Эътибор беринг, шунча очко йўқотган бўлсакда, ҳали ҳамон яхши имкониятга эгамиз. Жанубий Кореянинг учта ўйинини кузатиб шундай хулосага келдимки, ҳозирги Жанубий Корея олдингидек кучли эмас. Уларнинг ўйинида голли вазиятлар жуда кам бўлади. Айнан шу боис ҳам улар ҳали ҳамон сафарда ғалаба қозона олишмаяпти. Футболчиларимиз бугун уларни мағлуб эта олишига ишонаяпман.

Эрон билан ўйиндан кейин ҳам Кореядаги клубдошларим ўз терма жамоаларига ишонишаяпти. Ҳаттоки улар Корея ғалаба қозонишига мен билан баҳс бойлашди. Мен Ўзбекистон ғалаба қозонади деб улар билан баҳс бойладим. Ёдимда, тўрт йил олдин деярли шундай вазиятда эдик. Сўнгги турда Қатарни 5:1 ҳисобида ютгандик, «дубл»га эришгандим, аммо Корея Эронга мағлуб бўлиб, биз билан бир хил очко жамғарган бўлсада, омадсизлик боис ЖЧ-2014 га бора олмаган эдик. Бу сафар омад биз томонидан бўлишига негадир ишончим комил, - дейди Кореянинг «Ансан Гриннерс» клуби ҳужумчиси.

Усмон Ибодов суҳбатлашди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!