Баҳром Ҳайдаров: "Бухоро"га қарши ўйнаш осон эмас

"Бухоро" - "Нефтчи" учрашувидан сўнг фарғоналиклар устози Баҳром Ҳайдаров қуйидагича фикр билдириб ўтди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Бугун ўйин пайтида анча иссиқ ҳарорат кузатилди. Жамоамиз ўйин давомида асосан тўп назоратини қўлга олишга уринди. Ўйлашимча, буни уддалай олдик ҳам. "Бухоро" - анча шаклланган жамоа. Ушбу клубга қарши ўйнаш осон эмас. Бугун рақибда ҳам, бизда ҳам гол киритишга имкониятлар бўлди. Якунда эса дуранг қайд этилди. Ўйлашимча, натижа ўйинга мос бўлди", - деди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!