Баҳром Мендибоев: Бу чемпионатда Руслан Нурудинов ҳам иштирок этган

 

Бир неча кун олдин ўғир атлетика бўйича Непалда ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтиши ва унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этиши борасида хабар бериб ўтгандик.

Ушбу чемпионатда 3 та мураббий спортчиларимизга бошчилик қилишади. Улардан бири Медибоев Баҳром. Биз оғир атлетика бўйича аёллар терма жамоаси катта мураббийи Баҳром Мендибоев билан сухбатлашдик.

Баҳром ака, ушбу чемпионатга қай даражада тайёргарлик кўра олдинглар?

- Осиё чемпионатига кетишимиздан олдин Россиянинг Қозон шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини олиб бордик. Ўйлайманки, тайёргарлигимиз аъло даражада бўлди. Энди буни мевасини турнир давомида билиб оламиз.

Раҳбарият томонидан Ўзбекистон терма жамоаси олдига қандай мақсад қўйилди?

- Бу мусобақада ўсмирларимиз иштирок этишади. Шунинг учун бу атлетларни тажрибасини ошириб бориш, қўлдан келганча яхши натижалар билан қайтиш ва қолаверса, Аргентинада бўладиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёрланиш вазифаси қўйилган.

Сиз ўз шогирдларингиздан кимлардан ёки нечта медални кутмоқдасиз?

- Энди бу спорт. Унда ҳамман раса бўлиши мумкин. Олдиндан нимадир дейиш қийин. Шогирдларим албатта, медал олишади деб ўйлайман.

Иштирокчилар орасида ушбу ёш тоифасидаги турнирларда чемпион ёки совриндор бўлганлар ҳам борми?

- Апрель ойида ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2 қиз совриндор бўлган. Улар Файзуллаева Кумуш бронза, Аҳмадова Гулноза кумуш медалини қўлга киритган. Ўғил боллар ўртасида Ли Александр бронза, Саидаҳроров Саидмухтор кумуш медалларига сазовор бўлган. Ушбу спортчиларимиз ҳам ҳозир Осиё чемпионатида қатнашишади.

Ушбу чемпионатда ҳамюртларимизга қайси давлат асосий рақобатчи сифатида қаралади?

- Мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоасига Хитой, Эрон ҳамда Қозоғистон асосий рақобатчи сифатида эътироф этилади.

Ўсмирлар ва ёшлар чемпионатида олдин эл таниган қайси атлетлар иштирок этган?

- Ўз вақтида Руслан Нурудинов ҳам ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этиб, совриндор бўлган. Қолаверса, Улуғбек Алимов, Адҳамжон Эргашев, Достон Ёқубов кабилар ҳам ушбу мусобақаларда қатнашишган ва ўз натижаларини яхшилаб боришган. Кейинчалик эса катта катта турнирларга йўл олишган.  

 

Бекзод ИСАЕВ сухбатлашди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!