Баҳром рингни муддатидан олдин тарк этди

  • 28 ноябрь, 2016, 09:19
  • 0
  • Бокс
Россиянинг Ногинск шаҳри мезбонлик қиладиган профессионал бокс кечасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Баҳром Паёзов рингга чиқди.
 
31 ёшли боксчимиз профессионал рингдаги 31 жангини россиялик енгилмас боксчи Ислом Думановга қарши ўтказди.
 
Саккиз раунд қилиб белгиланган ушбу жанг охиригача давом этмади. Россиялик енгилмас боксчининг кучли зарбаларини ўтказиб юборган Баҳром Паёзов икки раунддаёқ таслим бўлди. Бу профессионал рингда 2008 йилдан буён жанг ўтказаётган ҳамюртимиз учун фаолиятидаги саккизинчи мағлубият бўлди.
 
24 ёшли Ислом Думанов эса профессионал боксчилик фаолиятидаги кетма-кет олтинчи ғалабасини нишонлади.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!