Бакайоко "Челси"га ўтиш учун Манчестернинг икки клубидан бўлган таклифни рад этди

17 июнь, 13:25 94

Бакайоко

Франциянинг “Монако” клуби ярим ҳимоячиси Тьемуа Бакайоко ўзининг келажаги борасида бир қарорга келди. Унга кўра 22 ёшли футболчи француз клубини тарк этиб, “Челси” сафига бориб қўшилишга тайёр. Таъкидлаш жоизки, у бунгача “Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” клубларидан бўлган таклифларни рад этган эди.

L’Equipe нашрининг маълум қилишича, “аристократлар” Бакайоко учун 30 млн евро таклиф қилишмоқда. Бироқ, “Монако” уни 40-45 млн евро атрофига сотишни режалаштирмоқда. Айтиш керакки, томонлар айни дамда бу борадаги музокараларни давом эттиришмоқда.

Маълумот учун, Бакайоко якунланган мавсум Франция чемпионатида 32та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг “Монако” билан амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзига қадар имзоланган.