Baku Golden Grand Prix: Феруз Тўхтаев финалда (видео)
Хабарингиз бор, Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида спорт курашлари бўйича Олтин Гран-При турнири бўлиб ўтмоқда.
Ушбу нуфузли турнирда эркин ва юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакилари ҳам иштирок этмоқда.
Хусусан, беллашувларнинг 59 кг вазн тоифасида Феруз Тўхтаев финал йулланмасига эга чиқди. У финал чиптаси учун россиялик Мингиян Семеновга қарши гиламга чиқиб галаба козонди.
Қуйида финал остонасида турган спортчимизнинг ярим финал босқичидаги баҳсини томоша қилишингиз мумкин.
Фикрлар