Баллак: ПСЖ янги футболчилар сотиб олгани билан "Реал"га қаршилик қила олмайди

Германиялик машхур футболчи Михаэль Баллак Франциянинг ПСЖ клуби барибир “Реал” билан рақобатлаша олмаслигини айтди.

“Мен учун “Реал” ҳозир 1-рақамли жамоа. Тажриба, класс ва сўнгги пайтлардаги ғалабалар – буларнинг барчаси айнан Мадрид клуби куч-қудратини кўрсатади. Хаттоки, кўплаб трансферларни амалга оширган ПСЖ ҳам уларнинг даражасида эмас.

Менимча, бу сафар ҳам “Реал” Чемпионлар лигасида фаворит”, - дейди Баллак FourFourTwo нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, парижликлар мавсумлар оралиғида ўз сафига Неймар ҳамда Мбаппе каби кучли футболчиларни қўшиб олишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!