Балотелли: Менга "Реал" ёқади, аммо, "Барселона"га чақиришса, буни рад этмасдим

Франциянинг “Ницца” клуби форварди Марио Балотелли Испания чемпионатида ўйнаш истаги борлиги ва ўз вақтида “Милан”ни деб “Ювентус”га ўтмагани ҳақида айтиб ўтди.

“Менга "Реал" ёқади, аммо, "Барселона"га чақиришса, буни рад этмасдим.

2013 йилда мен “Ювентус” вакиллари билан музокаралар ўтказганман. Бироқ, якунда “Милан”ни танладим. Чунки, мен “россонерилар” мухлиси эдим. Бундан ташқари мен билан яхши муносабатда бўлган Адриано Галлиани ҳам ўша ерда ишларди”, - дейди Балотелли.

Эслатиб ўтамиз, Марио бундан аввалроқ “Наполи”да тўп суриш орзусида эканлиги ҳақида айтиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!