Балотелли "Ницца" билан шартномасини узайтиради

19 июнь,2017, 15:50 203

Балотелли

Италиялик ҳужумчи Марио Балотелли яна камида бир мавсум “Ницца”да қолишга қарор қилди. Бу ҳақда Nice Matin нашри хабар бермоқда.

Тез кунларда 26 ёшли футболчининг француз клуби билан янги шартнома имзолаши кутилмоқда. Айтиш лозимки, томонларнинг амалдаги келишуви шу ой охирида якунланар эди.

Эслатиб ўтамиз, Балотелли “Ницца” сафига бундан роппа-роса бир йил муқаддам “Ливерпул”дан келиб қўшилган эди. У жорий мавсум Франция чемпионатида 23та учрашув ўтказди ва рақиблари дарвозасига 15та тўп йўллашга мувоффақ бўлди.

Балотелли фаолиятини "Марсел"да давом эттириши мумкин

Балотелли фаолиятини “Боруссия Дортмунд”да давом эттиради