Балотелли "Ницца"га ғалаба келтирди

Кеча Франция чемпионатининг 31-туридан ўрин олган “Ницца” ва “Бордо” жамоалари баҳси бўлиб ўтди. Кескин қарама-қаршиликларга бой ўтган баҳсда Марио Балотелли ўзини кўрсатди. У пенальтидан урган голи ва жамоасининг ғалаба тўпига ассистентлик қилди ва “Ницца” учун муҳим 3 очкони тақдим этди.

Ушбу ғалабадан сўнг 3-ўринда бораётган “Ницца” очколари сонини 67тага етказиб олди ва 2-ўриндаги ПСЖ билан ўртадаги фарқни 1 очкога етказиб олди.

«Ницца» - «Бордо» - 2:1 (2:1)

Голлар: Балотелли 16 (пен), Эссерик 27 — Лаборд 9.

«Ницца»: Кардиналь, Ле Маршан, Данте, Далберт, Рикарду Перейра, Бельханда (Ле Биан 78), Сери, Эссерик (Сарр 89), Козьелло, Суке, Балотелли.

«Бордо»: Каррассо, Левчук, Контенто, Сабали, Йованович, Санкаре, Тулалан, Малком, Вада (Менез 71), Камано (Уна 78), Лаборд (Ролан 71).

Огоҳлантиришлар: Йованович 24, Суке 40, Балотелли 88.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!