Балотелли барибир “Ницца”га қайтди

Италиялик машҳур ҳужумчи Марио Балотелли яна "Ницца" клуби сафига қайтди ва машғулотларга қўшилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки, Балотелли деярли бир оёғи билан “Марсел”га кўчиб ўтган эди. Бироқ, уни ўз сафида сақлаб қолишни истаган “Ницца” якунига етган шартномани яна бир йилга узайтириш имкониятидан фойдаланиб, ўз тўпурарини яна бир мавсум жамоада олиб қолишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!