Балотелли фаолиятини “Боруссия Дортмунд”да давом эттиради

Франциянинг “Ницца” клуби ҳужумчиси Марио Балотелли фаолиятини Германиянинг “Боруссия Дортмунд” жамоасида фаолиятини давом эттиради дея хабар бермоқда Sport1 нашри.

Италиялик футболчининг агенти Мино Райолани Дортмунд клуби офисида кўришгани айтилмоқда.

“Ха Марио Дортмундда ўйнайди”,  – деб жавоб берди Райола итальян ҳужумчисининг келажаги ҳақида берилган саволга.

Маълумот учун Балотелли якуланган мавсумда “Ницца” сафида барча мусобақаларда 28 та ўйин ўтказди ва 17 та гол киритишнинг уддасидан чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!