Балотелли фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин

8 май,2017, 18:13 509

Балотелли фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин

Мавсумнинг “Ницца” клубида омадли тарзда ўтказаётган Марио Балотелли фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

AS нашри тарқатаётган хабарга қараганда, 26 ёшли футболчига “Лас-Пальмас” клуби қизиқиш билдирмоқда. Нашрда келтирилишича, айни пайтда томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.

Агарда, барчаси ижобий якун топадиган бўлса, италиялик футболчи лас-палмасликлар билан 1+1 кўринишидаги шартномага имзо чекади.